2016 йил 23 ноябрда “2017–2021 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида” ҳамда 2021 йил 2 апрелда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорларига асосан Қашқадарё вилоятида 1500 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 400 дона трансформатор пунктларида янги қуриш, реконструкция ва модернизация ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 1500 км электр узатиш тармоқлари ва 400 дона трансформатор пунктларида кўзда тутилган ишлар амалга оширилди.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Натижада 479 та маҳалладаги 271 минг аҳоли хонадонларига етказиб берилаётган электр энергиясининг сифати яхшиланди.

Давлат дастурлари доирасида электр тармоқларида амалга ошириладиган реконструкция-модернизация ишларини жадаллаштириш, харажатларни камайтириш мақсадида жамият қошида темир-бетон устунлар ишлаб чиқариш ҳамда таянч траверсаси ясаш цехлари ишга туширилиб, 35 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Натижада бошқа корхоналардан бир дона темир-бетон устуни сотиб олиш учун 1,2 млн сўм атрофида қилинадиган харажатдан воз кечилиб, корхона ҳузуридаги цехда ўртача 860 минг сўмдан ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу орқали йилига 5,1 млрд сўм харажатни камайтиришга эришилди.

Айтиш жоиз, аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчиларга жами 674435 дона замонавий ҳисоблагичлар, 9932 дона маълумот йиғиш концентраторлари ҳамда 9432 баланс ҳисоблагичлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача режада кўрсатилган барча ҳисоблагичлар, концентраторлар, баланс ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинди.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари