18:40 / 28.12.2021
5222

Кувайт амири мамлакат янги ҳукуматини тузиш тўғрисида фармон чиқарди

Ноябр ўрталарида вазирлар маҳкамаси истеъфо берганидан сўнг Кувайт амири шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳни яна бош вазир этиб тайинлаган ва унга янги ҳукумат шакллантиришни топширганди.

Фото: Getty Images

Кувайт амири шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ бошчилигидаги янги ҳукуматни тузиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда KUNA агентлиги хабар бермоқда.

Маълумот берилишича, янги ҳукумат таркибига 15 киши киритилган.

Ҳукумат раҳбари Кувайт валиаҳд шаҳзодаси Машъал ал-Аҳмад ас-Сабоҳ билан учрашган.

Ноябр ўрталарида вазирлар маҳкамаси истеъфо берганидан сўнг Кувайт амири шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳни яна бош вазир этиб тайинлаган ва унга янги ҳукумат шакллантиришни топширганди. Ас-Сабоҳ 2019 йилдан буён тўртинчи марта Кувайт вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилади.

2020 йил декабрда мамлакатда ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра, амирликнинг 50 ўриндан иборат парламентининг 60 фоизи янгиланганди. 2021 йил январида бош вазир парламентга чақиртирилиб, вазирлик лавозимларига малакасиз шахсларни тайинлаганликда айбланган. Шундан кейин ҳукумат бир ой ишлашга ҳам улгурмасдан истеъфога чиққан. 2 март куни амир фармони билан янги ҳукумат шакллантирилган.

Top