Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда шартнома шартларини бажармаган автосалондан харидорнинг Labo машинаси олиб берилди
Қашқадарё вилоятида автосалон шартнома шартларини бажармаган ҳолда харидорга Labo машинасини ўз вақтида етказиб бермаган. Бу ҳақда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро У.Эсонов Федерациянинг ишонч телефони орқали мурожаат қилган. У.Эсоновнинг мурожаатига кўра, у турмуш ўртоғи Н.Қодирова номига DAMAS-2 LB2 (Labo) русумли машина сотиб олиш учун Қарши шаҳридаги “Қашқадарё автотеххизмат” МЧЖ билан 2021 йилнинг 12 август куни 67 миллион 500 минг сўмлик шартнома тузган. Автомашина учун тўловларни ўз вақтида тўлаган бўлса-да, шартномада кўрсатилган муддатда автомашина етказиб берилмаган.
Ўрганишлар давомида шартноманинг 3.1 бандида автомобилни етказиб бериш муддати 2021 йилнинг 30 ноябригача этиб белгилангани аниқланган. Шунингдек, шартнома расмийлаштирилгандан сўнг эса истеъмолчи У.Қодирова томонидан автомобилнинг ранги оқ рангдан қаймоқ рангга ўзгартирилиши сўралгани маълум бўлган.
Федерация ходимларининг аралашуви билан истеъмолчининг талаблари инобатга олинган ҳолда машина харидорга етказиб берилган.
Мавзуга оид
12:37 / 15.07.2025
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
08:40 / 16.04.2023
Қаршида шатакка олиб кетилаётган Labo ёниб кетди
08:36 / 11.09.2022