Жаҳон | 16:01 / 04.01.2022
4352
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилди

Мамлакатда 56 миллиондан ортиқ инсон коронавирус юқтирган, уларнинг 827,7 минг нафари вафот этган.

Фото: Reuters

АҚШда ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

3 январ куни мамлакатда 1 млн 82 минг 549 та ҳолат аниқланган. Сутка давомида 1688 нафар бемор вафот этган.

Пандемия бошланганидан буён АҚШда 56 миллиондан ортиқ инсон коронавирус юқтирган, уларнинг 827,7 минг нафари вафот этган.

Аввалроқ АҚШ аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи “омикрон” штамми сабабли мамлакатда шифохонага ётқизишлар сони ўсишини айтганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид