Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ тўловчиларга ҳисобот ва маълумотнома тақдим этишда қатор ҳуқуқлар берилди
Президентнинг «2022 йил учун давлат бюджети тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Фото: Shutterstock
Солиқ тўловчиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
- 2022 йил 1 февралга қадар 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани кўчмас мулк объектларига бир квадрат метр минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиш;
- 2022 йил 1 апрелга қадар кадастр органларида кўчмас мулк объектлари майдонларини таққослашни амалга ошириш, 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги аниқлаштирилган маълумотномани пеня ҳисоблаш кўринишидаги жавобгарлик чораси қўлланилмаган ҳолда тақдим этиш;
- 2022 йил 1 октябрга қадар кўчмас мулк қийматини баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда мустақил баҳолашни ўтказиш ва 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома ва баҳолаш ҳисоботини солиқ органларига тақдим этиш. Бунда кўчмас мулк объектларини мустақил баҳолаш ўтказиш режалаштирилганлиги тўғрисида 2022 йил 1 апрелга қадар солиқ органларини хабардор қилиш шарт;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини 2022 йил 1 февралга қадар тақдим этиш.
2022 йилда солиқ юкининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар белгиланди: жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (тадбиркорлик фаолиятида фойдаланадиган ер участкаларидан ташқари) суммаси 2021 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим; 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи суммаси 2021 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.
Қуйидагилар белгиланди:
- 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилади;
- Молия вазирлиги Ғазначилигига ўтказилган унитар корхоналарнинг бўш маблағлари тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманома тақдим этиш орқали жойлаштирилади;
- 2022 йилгача давлат унитар корхоналари бўш маблағларининг тижорат банклари депозитларига жойлаштирилган миллий валютадаги маблағлари депозитлар муддати тугагандан сўнг, уларнинг муддати узайтирилмасдан тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026