Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ўзбекистонликлар учун мамлакатга кириш бўйича янги қоидалар ўрнатди
Бирлашган Араб Амирликларига кириш учун янги қоидалар ўрнатилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 17 январидан бошлаб, Ўзбекистон ва Тожикистондан Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетаётган йўловчилар қатор мажбуриятларга эгадир.
Улар: намуналар олинган вақтдан бошлаб 48 соатдан кечиктирмасдан берилган, COVID-19’га қарши топширилган тестнинг манфий натижаси тўғрисидаги амалдаги сертификатини тақдим этиш; Дубай/Шаржа аэропортига етиб келгандан сўнг, аэропортда ПЗР тестидан ўтиш;
Йўловчи тест натижасини олмагунига қадар ўзини изоляция қилиши талаб қилинади.
Мазкур қоидалар 2022 йилнинг 17 январидан бошлаб кучга киради.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026