Янги Зеландия бош вазирининг тўйи омикрон сабаб қолдирилди
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мамлакатда коронавирус инфекциясининг омикрон штамми тобора кенг тарқалаётгани сабаб ўз тўйини қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда сиёсатчи эпидемиологик вазиятга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилган.
24 январдан бошлаб Янги Зеландияда омикрон кенг тарқалаётгани сабаб хавфлиликнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу муносабат билан оммавий тадбирларда кўпи билан 100 киши иштирок этишига рухсат берилади. Агар вакцина олмаган одамлар йиғилса, меҳмонлар сони 25 нафаргача чекланади.
«Шунақа бўлиб қолди, мен минглаб янги зеландияликлардан фарқ қилмайман. Фуқаролар пандемия давомида оғир касал бўлиб қолган яқинларини кўра олишмади. Бу мен ҳис қилаётганимдан анча ёмон туйғу эди», деди Янги Зеландия етакчиси.
Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, 5 миллиондан ортиқ одам яшайдиган Янги Зеландияда 15,5 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган ва 52 киши ҳалок бўлган. Мамлакатда пандемия бошидан буён 9 миллион доза вакцина ишлатилган.
42 ёшли Жасинда Ардерн 2018 йил июл ойида Кларк Гейфорддан қиз фарзандли бўлганди. 2019 йил сиёсатчи ҳамроҳи билан унаштирилганини эълон қилган. Жасинда Ардерн давлат раҳбари сифатида кўзи ёриган Беназир Бҳуттодан (Покистон собиқ бош вазири) кейин иккинчи аёл сиёсатчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
00:15
Янги Зеландияда кўкйўтал эпидемияси эълон қилинди
16:53 / 20.11.2024
Янги Зеландияда 40 минг маори ўз ҳуқуқлари учун намойишга чиқди
14:26 / 16.11.2024
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
00:08 / 20.10.2024