10:59 / 29.01.2022
10120

Таиландда коронавирус юқтириб олган сайёҳлар рейтингида ўзбекистонликлар етакчилик қилмоқда

Фото: AFP / Pornchai Kittiwongsaku

Таиландда 2022 йилнинг 1 январидан 23 январигача бўлган даврда коронавирус билан касалланган хорижлик сайёҳлар ҳисоблаб чиқилди, улар орасида ўзбекистонликлар ташриф буюрганларнинг 11,6 фоизини ташкил этади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Буюк Британиядан келган сайёҳлар эса энг кам касаллик юқтириб олган - ташриф буюрувчилар умумий сонининг 1,18 фоизи.

Туроператорларнинг фикрига кўра, тест ижобий бўлган тақдирда, қўшимча харажатлар билан боғлиқ бўлган иккинчи тадқиқотни ўтказиш керак. Пҳукетда битта ПЗРнинг нархи 2000 - 4300 бат (672 000 - 1 430 000 сўм) даражасида. Самуида тарифлар бироз пастроқ. 

Агар иккинчи тест натижаси мусбат бўлса, карантинга жойлашишга тўғри келади. Буни ҳам ҳозирча ўз ҳисобидан тўлаш керак, чунки стандарт тиббий суғурта махсус меҳмонхонада яшаш нархини қопламайди. 

Бироқ 1 февралдан ўзбекистонликлар ҳам фойдаланиши мумкин бўлган Test & Go дастури қайта жорий этилганидан сўнг, Таиланднинг ўзидаёқ кенг қамровли тиббий суғурта олиш мумкин бўлади.

Мутахассислар саёҳатни бекор қилиш суғуртасини сотиб олишни ва жўнашдан олдин касаллик белгилари сезилса, саёҳат кунларини кечиктиришни тавсия қиляпти. 

Top