Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инспекциялар фаолиятида манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чоралари кўрилади
Давлат дастурида “Давлат назорати тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.
2022 йилги давлат дастурининг 14-бандига кўра, давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш чоралари кўрилади.
Бунда, барча турдаги давлат назоратини тизимлаштириш ва уларни амалга оширишнинг аниқ механизм ва тартиб-таомилларини белгилаш мақсадида “Давлат назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, дастурда давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги инспекциялар фаолиятида манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш чораларини кўриш назарда тутилган.
Аввалроқ, адлия вазири Русланбек Давлетов инспекциялар фаолиятини танқид қилганди.
“Мана яқинда инспекцияларни таҳлил қилдик. 18та инспекция бор, керак бўлса, бир-бири билан вазифалари такрорланаётганлари бор. Умуман, инспекциялар бугунги кунда давлат бошқарувида жамоатчиликнинг ҳам эътиборидан четда қоляпти. Қандай текширишяпти, тадбиркор ва фуқаролар билан қандай муносабатга киришяпти – уларнинг фаолияти жуда ҳам шаффоф эмас.
Масалан, биргина қурилиш, уй-жой назорати соҳасида 4та давлат органи масъул. Ёки маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигига 8та алоҳида ташкилот масъул бўляпти. Демак, буни қайтадан кўриб чиқиб, оптималлаштириш масаласи кўндаланг турибди”, деганди Русланбек Давлетов.
Мавзуга оид
09:58 / 02.03.2026
Аутсорсинг ва кейтринг: нега боғчаларда оммавий заҳарланишлар рўй беряпти? – мутахассислар билан суҳбат
09:42 / 29.01.2026
Хоразм ҳокимликларида ўрганиш: 60 га яқин ходимнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди
16:44 / 04.06.2025
Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди
10:05 / 13.12.2024