Олим Давлатович Давлатов президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича янги маслаҳатчиси этиб тайинланди.
У бу лавозимда 2024 йил декабридан ишлаб келган Русланбек Давлетов ўрнини эгаллади.
Навоийшунос, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Олим Давлатов муқаддам Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондига раҳбарлик қилган. 2022 йил апрелидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаб келаётганди.











