Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши бўйича МДҲда биринчи ўринга чиқди
Мамлакат саноат ишлаб чиқариши 3,4 миллиард доллардан ошди.
2021 йил охирида Тожикистон саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда чоршанба куни журналистларга мамлакат саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир маълум қилди.
«2021 йил якунларига кўра, Тожикистон саноат ўсиши бўйича МДҲда биринчи ўринни эгаллади – саноат ишлаб чиқариш ҳажми 38,8 миллиард сомонийни (3,4 миллиард доллардан ортиқ) ташкил этди, бу 2020 йилдаги кўрсаткичдан 23 фоизга кўп», — деди вазир.
Унга кўра, республикада ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари умумий ҳажмининг 32 фоизи тоғ-кон саноатига, 20 фоизи электр энергиясига, 19 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келади.
«Коронавирус пандемиясига қарамай, 2021 йилда Тожикистонда 300 дан ортиқ янги ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди, уларда 5 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланди», деди Кабир.
Унинг аниқлик киритишича, енгил саноатда 90 та, озиқ-овқат саноатида 82 та корхона, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 76 та корхона ва цех, машинасозлик соҳасида 42 та ва кўмир саноатида 4 та ширкат ташкил этилган.
Шерали Кабирнинг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакатда 2386 та корхона рўйхатга олинган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
13:52 / 02.06.2026
«Навоийазот» ҳузурида 1 млрд долларлик янги кимё лойиҳалари амалга оширилади
18:31 / 29.05.2026