Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шереметево аэропортида 16 ёшли ўзбекистонлик қотилликда гумонланиб қўлга олинди
Шереметево аэропорти ходимлари 5 февраль куни эрталаб қотилликда гумон қилинган 16 ёшли йигитни қўлга олди. Маълум бўлишича, у Ўзбекистонга қочишга уринган, бироқ парвоздан олдин қўлга олинган.
Тергов маълумотларига кўра, қочишга уринишдан бир кун аввал, 4 февраль куни Москва шимолидаги уйлардан бирининг кириш қисмида ушбу йигит 29 ёшли эркакни пичоқлаб ўлдирган. Эркак олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Жиноятчи жиноят содир этганидан кейин қочиб кетган.
Бироқ эркакнинг жасади ёнидан қотилнинг шахсига ишора қилувчи бир қанча излар топилган. Улар орасида бармоқ излари бўлган пичоқ, шприц ва ёзув бор. Бундан ташқари, қотиллик содир бўлган лаҳза кузатув камераларига ҳам муҳрланган бўлиши мумкин.
Қотилликда гумонланувчи шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026