Жамият | 09:02 / 13.02.2022
10451
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Россияга трикотаж олиб кетаётган фура ёниб кетди

Фото: Павлодар ФВБ

Ўзбекистондан Россияга трикотаж маҳсулотлари олиб кетаётган юк машинаси Нур-Султон—Павлодар трассасида ёниб кетди. Бу ҳақда «КазТАГ» хабар бермоқда.

12 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 01:38 да Нур-Султон—Павлодар автомобил йўлида юк машинасида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Павлодар области Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, 2010 йилда ишлаб чиқарилган Renault Premium русумли юк машинаси бутунлай ёниб кетган.

Ёнғинни ўчириш учун 3та махсус техника ва 16 нафар ўт ўчирувчи жалб этилган. 

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Фура ҳайдовчилари Қалқаман қишлоғидаги иссиқлик пунктига етказилган.

Ҳодисага электр симлари қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Келтирилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Мавзуга оид