АҚШ кучларининг биринчи ҳужуми 28 февраль куни Эрон жанубидаги Миноб шаҳрида жойлашган «Шажарайи Тоййиба» бошланғич мактабига қилинган. Бу зарба оқибатида 157 киши, жумладан, 13 ёшгача бўлган тахминан 123 нафар ўғил-қиз ҳалок бўлган. БМТ миссияси бу маълумотларни келтирар экан, уларни ишончли ва мустақил манбалардан олинган, деб таърифлаган.

АҚШнинг иккинчи зарбаси ҳам ўша куни содир бўлган ва Эроннинг марказидаги Ламерд шаҳрида спорт маркази ҳамда унинг ёнидаги турар-жой биноларини нишонга олган. Терговчиларнинг айтишича, Эрон манбалари 22 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, беш нафар бола ҳалок бўлганини хабар қилган. Улар яна 170 га яқин одам яраланганини, улар хавфли жароҳат олган болалар ҳам борлигини қайд этган.

Ушбу хулосалар БМТнинг Эрон бўйича мустақил халқаро фактларни аниқлаш миссияси тайёрлаган 18 саҳифалик ҳисоботдан (pdf) ўрин олган. New York Times'нинг ёзишича, ҳисобот душанба, 21 сентябрь куни Женевадаги Инсон ҳуқуқлари кенгашига тақдим этилиши кутилмоқда. Ҳужжатда, шунингдек, Эрон ҳукумати намойишчиларни бостириш чоғида содир этгани айтилган ва инсониятга қарши жиноятларга тенг деб баҳоланган қонунбузарликлар ҳам ёритилган.

Минобдаги ҳужум

Ҳисоботнинг биринчи қисми Минобдаги мактабга берилган зарбага бағишланган. Унда шундай дейилади: «Миссия АҚШ тинч аҳолининг ўлимига, жароҳатланишига ёхуд фуқаролик объектларининг шикастланишига олиб келувчи, нишонни фарқламайдиган ҳужум уюштириш орқали ҳарбий жиноят содир этганига ишониш учун етарли асослар бор деб ҳисоблайди».

Ҳужжатда қайд этилишича, АҚШ ўз нишони ҳарбий мақсад эканлигини текшириш учун барча имкониятларни ишга солиш мажбуриятини бажара олмаган.

2026-09-18 18.59.41
Фото: Mehr News

Зарбадан кейин қолдиқлар устида журналистик суриштирувлар ҳам ўтказилган. Хусусан, NYT'нинг ўзи март ойида эълон қилган