Божхона органларининг вазифалари кенгайтирилди
Президент томонидан «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди.
Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагилардан иборат:
3-модда еттинчи хатбоши билан тўлдирилди ва унга кўра божхона органларининг вазифалари доираси кенгайтирилди. Эндиликда, улардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этишдир;
7-модда ҳам тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилди ва уларга мувофиқ, божхона органлари божхона аудитини амалга ошириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатишга ҳақли;
13-модданинг тўртинчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда қуйидаги алоҳида ҳолларда божхона органлари хизматга қабул қилиниши белгиланди:
президентнинг фармони, қарори ёки фармойиши, шунингдек розилиги ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёхуд ДБҚ раисининг буйруғи асосида – бошқа давлат органларининг ва ташкилотларининг ходимлари;
ДБҚ раисининг буйруғи асосида – ёши 30 дан ошган, тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар.
13-модданинг бешинчи қисми ҳам ўзгартирилди. Ўзгартишларга мувофиқ, ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар божхона органларига хизматга қабул қилиниши мумкин бўлмаган шахслар қаторига қўшилди.
17-модданинг биринчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда айтилишича, ДБҚ раиси бош вазирнинг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади;
18-модда иккинчи қисм билан тўлдирилди. Эндиликда, божхона органларига қабул қилинган ходимлар (Божхона институти битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади.
Мавзуга оид
11:50
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024