Жаҳон | 11:30 / 01.03.2022
40602
2 дақиқада ўқилади

Россия Ғарбга нисбатан жавоб санкцияларини эълон қилди

Россия экспортёрлари учун валюта тушумларининг 80 фоизини мамлакат резидентларига мажбурий сотиши белгиланмоқда. Хорижий валютани чет элга олиб чиқиш чеклаб қўйилади.

Фото: Sputnik / Aleksey Nikolskiy

Владимир Путин «АҚШ, унга қўшилган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг нодўстона ҳаракатлари муносабати билан махсус иқтисодий чораларни қўллаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Белгиланишича, 1 мартдан бошлаб:

  • мамлакат резидентлари хориждаги банклар ва молия ташкилотларида очилган ҳисобрақам ва омонатларига чет эл валютасини ўтказа олмайди;
  • электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда хорижий тўлов хизматлари провайдерларига пул ўтказмаларини (банк ҳисобварағини очмасдан) амалга ошириш бекор қилинмоқда;
  • кредит шартномаси бўйича норезидентларга хориж валютасини ўтказиш тақиқланмоқда.

Бундан ташқари, Россия экспортёрлари учун валюта тушумларининг 80 фоизини мамлакат резидентларига мажбурий сотиши белгиланди.

Ушбу фармон кучга кирган кундан бошлаб уч кун ичида амалиётга татбиқ қилиниши белгиланган.

Аввалроқ, Ғарб давлатлари коллектив равишда Россия Марказий банки активларини музлатишга қарор қилганди. Захиралар музлатилиши регуляторнинг банкларни қўллаб-қувватлаш қобилиятини фалажлайди, рубл курсини ушлаб туриш учун пул бозорига интервенциялар қилиш имкониятидан маҳрум қилади.

Мавзуга оид