Украина парламенти БМТ, Қизил хоч, Европарламент ва бошқа халқаро ташкилотларга зудлик билан мамлакат аҳолиси ҳимоясини таъминлашни сўраб мурожаат қилди.

Мамлакат Олий радаси халқаро ҳамжамиятдан қуйидагиларни сўради:

  • Украина устида парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этиш;
  • одамларни хавфсиз тарзда эвакуация қилиш учун «яшил» йўлаклар ташкил қилиш;
  • Украинага БМТ Бош ассамблеяси асосида тинчликпарвар кучларни киритиш.

Бундан ташқари, депутатлар БМТ бош котибини урушни тўхтатишда воситачилик қилишга чақирган.