Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, унинг ўринбосарлари Узра Зея ва Лиза Петерсон, давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу, АҚШ президенти маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рендалл, халқаро диний эркинлик соҳасида махсус топшириқлар бўйича элчи Рашад Ҳусайн ҳамда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест билан музокаралар ўтказилди.

«Ўзбекистон бўйича кокус» аъзолари ва бир гуруҳ конгрессменлар билан мулоқот ташкил этилди.

Америка-Ўзбекистон савдо палатаси, Америка халқаро таълим бўйича кенгаши, Жорж Вашингтон университети, Тинчлик институти, Борлоут институти раҳбарияти ва экспертлари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон-Америка алоқаларининг долзарб масалалари ва илгари эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди.

«C5+1» формати доирасидаги минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.