Грузияда 20-25 март кунлари Грузия - НАТО қўмондонлик-штаб машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Грузия мудофаа вазирлигига таяниб ТАСС хабар берди.
"20-25 март кунлари Грузия мудофаа кучлари Грузия - НАТО машғулотларини ўтказади. Машғулотлар дала машғулотлари эмас, компьютер машғулотлари бўлади", - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, машғулотларда НАТОга аъзо ва ҳамкор 23 мамлакат иштирок этади.












