Ташқи қарзлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 майдан бошлаб:
- ташқи қарзни жалб қилиш ва уни тақдим этишни тартибга солиш мақсадида давлат иштирокидаги корхоналар, молиявий ҳолатига кўра, «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» тоифаларга автоматик тарзда тоифаланади;
- жалб этиладиган ташқи қарз миқдори давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режасида акс эттирилади.
Чора-тадбирлар давлат унитар корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарзни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат ўрнатишга йўналтирилган.
Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:
- давлат иштирокидаги корхоналарнинг жалб қилинадиган ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари (фоиз ставкаси, комиссия ва бошқа тўловлар йиғиндиси)нинг юқори чегараси давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси томонидан ҳар чоракда белгилаб борилади;
- давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ва бошқа ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш республика комиссиясининг ижобий хулосаси ёки унинг хабардор қилинганини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин амалга оширилади.
Қарор билан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом ташқи кредит жалб қилиш учун республика комиссиясидан рухсат олиш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳолати ва фаолиятини мониторинг қилиш тартиб-таомилларини тартибга солади.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
-
Янги уй-жой харидида кэшбек тизими жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 17:13
-
Кўп қаватли уй қуриш учун ер аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади
Ўзбекистон | 17:06
Мавзуга оид
17:46 / 26.12.2024
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди
16:56 / 07.12.2024
Хитой кредитларининг иккита асосий хавфи айтилди
19:22 / 05.12.2024
2024 йил учун ташқи қарз лимити 5 млрд доллардан 7,3 млрд долларга оширилган
18:09 / 05.11.2024