Кремл нефтни Европа ўрнига шарққа сотиши мумкинлигини билдирди
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, жаҳон бозори Европа бозорига қараганда кўп қиррали.
Агар Европа мамлакатлари Россия нефтидан воз кечадиган бўлса, уни шарққа етказиб бериши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтди.
Жанубий-Шарқий Осиё бозори бор. Бекор қилинган буюртмалар ўрни шарқдан келадиган буюртмалар эвазига қопланади», — деди Песков.
Унинг қўшимча қилишича, жаҳон бозори Европа бозорига қараганда кўп қиррали.
У шунингдек, Европа газ учун рублда тўлов қилишни рад этса Россия қандай йўл тутиши тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.
«Текинга газ бермаслигимиз аниқ», — деди Песков.
Март бошларида АҚШ Россия энергия ресурслари импортини тақиқлаганди. Еврокомиссия 2022 йил охиригача Россия гази истеъмолини қисқартиришни режалаштирган.
Россия президенти Владимир Путин 23 март куни Россия газининг «дўстона бўлмаган давлатлар»га экспорти учун тўлов рублда амалга оширилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
12:37 / 27.10.2024