Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлар қатнови номаълум муддатга кечиктирилди
Қозоғистон томонидан Нукус – Бейнеу ва Тошкент – Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санасини кейинги муддатга кўчирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга қўшни давлатда карантин чекловлари жорий этилгани сабабдир.
Мазкур қарор Қозоғистон ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган.
Йўл ҳужжатларини (чипталарини) сотиб олган ва фойдаланилмай қолган чипталар пули темирйўл кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади ёки Қозоғистон билан чегара ўтиш жойларида санитария-эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар, кейинги саналарга қайта расмийлаштириб берилади.
Бундан олдин Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл қатновида биринчи рейс 1 апрель куни Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишида амалга оширилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:21 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари билан учрашди
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026