Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилояти аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини такомиллаштириш ҳамда тиббиёт кластерлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти ҳудудида тиббиёт кластерларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Қуйидагилар тиббиёт кластерининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:

а) Тошкент вилояти тиббиёт кластери:

  • касалликлар асосий йўналишлари (режали хирургия, терапия, кардиология, оториноларингология ва бошқалар) бўйича ихтисослаштирилган, аҳолининг юқори технологияли диагностика, даволаш ва профилактика тиббий ёрдам кўрсатишга бўлган эҳтиёжини қондириш;
  • вилоят тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологиялари жорий этилишини методик таъминлаш;
  • беморларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш;
  • беморларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган клиник стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;
  • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
  • маъмурий ҳудуд даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;
  • аҳолининг умумий касалланиши ва ўлимини, меҳнатга қобилиятини йўқотган ҳолда касалланишини, ногиронлигини ўрганиш;
  • кластерларни рақамлаштириш, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалар интеграциясини йўлга қўйиш, шифокор ва ҳамширалар таркибидан IT тизимида малакасини мунтазам ошириш орқали замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

б) Тошкент вилояти ҳудудий тиббиёт кластерлари:

  • ягона ташкилий-методик раҳбарликни ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилишни таъминлайдиган соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг замонавий ташкилий тузилмасини яратиш;
  • даволаш-профилактика, санитария-маърифий тадбирларни реабилитация қилувчи тиббий хизматларни амалга оширишда оилавий шифокор пунктларига, оилавий поликлиникаларга ва бошқа тиббиёт муассасаларига методологик ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражасини ташкил этиш;