Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой янги транспорт йўлагини тайёрламоқда
Маълум қилинишича, Қизилқия шаҳрини Хитой билан чегарада жойлашган Иркештом ўтказиш пункти билан боғлайдиган автомобил йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бошланди.
Фото: Getty Images
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой янги автотранспорт йўлагини тайёрламоқда ҳамда биргаликда темирйўл қуриш бўйича барча масалаларни келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати раҳбари Ақилбек Жапаров Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси очилиш маросимида маълум қилди.
"Бугунги кунда қирғиз-ўзбек чегаралари яқинида логистика марказларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш фаол босқичда турибди. Қизилқия шаҳрида Фарғона ва Боткен вилоятларини боғловчи савдо-логистика марказини қуриш ва ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда", – деди у.
Жапаровнинг сўзларига кўра, мазкур савдо-логистика марказининг ишга туширилиши мамлакатлар ўртасидаги экспорт-импорт операцияларини ривожлантиришга кучли туртки беради.
"Қизилқия шаҳрини Хитой билан чегарада жойлашган Иркештом ўтказиш пункти билан боғлайдиган автомобил йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бошланди. У ерда логистика марказини қуриш режалаштирилган. Шу тарзда Қирғиз Республикаси Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида транзит кўприги бўлишга тайёр", – деди у.
"Тегишли давлат органлари "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темирйўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича барча масалаларни келишиб олди", – деб маълум қилди Қирғизистон ҳукумати раҳбари.
Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси тўғрисидаги битим 2021 йил март ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган.
Жамғарма иқтисодиётни модернизация қилиш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Жамғарманинг бош қароргоҳи Бишкек шаҳрида жойлашади.
Жамғарма қуйидаги соҳаларда инвестиция бериши кўзда тутилган: агросаноат комплекси; тикувчилик ва тўқимачилик, ишлаб чиқариш, кон-металлургия саноати; транспорт; уй-жой қурилиши; савдо; тадбиркорликни ривожлантириш; энергетика комплекси; инфратузилмани ривожлантириш; туризмни ривожлантириш.
Жамғарманинг устав капитали 50 миллион долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026