Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кличко Киев Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилганини хабар қилди
Хабар қилинишича, Киевнинг Дарницкий районида портлашлар юз берган.
Фото: Reuters
Киев мэри Виталий Кличко Украина пойтахти Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилганини хабар қилди.
«Киев эрталабдан ўққа тутилди. Шаҳар четидаги Дарницкий районида портлашлар юз берди. Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар ва шифокорлар иш олиб бормоқда. Жабрланганлар тўғрисидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда», - деб ёзди Кличко Telegram саҳифасида.
Мэр киевликларни хавфсиз жойларда қолишга чақирган.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги вакили генерал-майори Игор Конашенков агар Украина Россия ҳудудини ўққа тутса, Киевдаги қарор қабул қилиш марказларига зарба берилиши билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
08:28
Оренбургдаги газ саноати объектлари дрон ҳужумига учради
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:18 / 12.05.2026
Украинада Андрей Ермак пул ювишда гумонланмоқда
09:09 / 12.05.2026