Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Япон денгизи томон яна икки снаряд учирди
Пхеньяндагилар тактик ядро қуроли самарадорлигини оширадиган янги типдаги бошқарилувчи ракеталар синови ўтказилганини хабар қилди.
Шимолий Корея тактик ядро қуролидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш салоҳиятига эга бўлган бошқариладиган ракеталар синовини ўтказди. Бу ҳақда 17 апрел куни Корея Марказий телеграф агентлиги (KCNA) хабар тарқатди.
Марказий телеграф агентлиги хабарида янги қуроллар тизими узоқ масофага зарба берувчи артиллерия кучини ва Шимолий Корея тактик ядровий қуроллари самарадорлигини «кардинал даражада ошириши» қайд этилган.
Yonhap агентлиги Жанубий Кореядаги ҳарбийларга асосланиб хабар қилишича, ракеталар 110 км масофага учган, 25 км баландликка кўтарилган ва максимал тезлиги 4 Мах’ни ташкил этган (яъни товуш тезлигидан 4 марта юқори - 4900 км/соат).
Маълум қилинишича, синовни КХДР раҳбари Ким Чен Ин шахсан кузатиб борган. Шу билан бирга, Ким Чен Ин «мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ядровий жанговар салоҳиятини янада ошириш» бўйича муҳим кўрсатмалар бергани айтилган.

Корея меҳнат партиясининг босма нашри бўлмиш «Нодон синмун» («Ишчи газета») ракета учирилишини кузатиш чоғида табассум билан қарсак чалаётган Кимнинг фотосуратини эълон қилган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026