Қайд этилишича, 2022 йилнинг 22 апрел кунидан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида ўзининг тўлақонли фаолиятини бошлайди.
Саволлар бўлса, элчихонага мурожаат қилиш мумкин. Манзил: Киев, Владимирская кўчаси, 16, 01901. Телефонлар: +380 44 501 50 00 (умумий саволлар), +380 44 501 41 81 (умумий саволлар), +380 44 501 41 82 (консуллик бўлими), +380 44 501 41 83 (консуллик бўлими). Электрон манзил: [email protected]
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Львов шаҳрига вақтинча кўчирилганди.
Ўзбекистон ТИВ расмий вакили мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлашганини маълум қилганди.













