Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Абрамовичга қарши санкциялар киритиши мумкин
Оқ уй маслаҳатчиларининг фикрича, Роман Абрамовичнинг Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда қатнашиши сезиларли натижа бермаган.
Оқ уй катта маслаҳатчилари миллиардер Роман Абрамовичга қарши санкциялар киритишга чақириб, Оқ уй раҳбариятига босимни кучайтирди, деб хабар берди Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб.
Маслаҳатчиларнинг фикрича, Абрамовичнинг Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда қатнашиши сезиларли натижа бермаган.
Россиянинг Украинадаги «махсус операцияси» бошланган куни Абрамович воситачи орқали Зеленскийдан низони тўхтатиш учун музокараларда қатнашиш таклифини олган, деган манбалар. Бунинг эвазига миллиардер Украина президентидан Ғарб раҳбарларини ўзига қарши санкция киритмасликка кўндиришни сўраган.
Маъмурият аъзоларининг норозилигига қарамасдан, АҚШ президенти Жо Байден Зеленскийнинг Абрамовичга қарши санкция киритмаслик тўғрисидаги илтимосини бажарган, деб ёзади агентлик.
Украина президенти Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга ҳам ана шундай илтимос билан чиққан. Аммо 10 март куни россиялик миллиардер Британия санкциялар рўйхатига киритилди. Натижада Абрамовичга алоқадор 7 млрд долларлик активлар музлатилди. 15 март куни Евроиттифоқ ҳам Абрамовичга қарши санкция киритди.
Мавзуга оид
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
10:30 / 08.06.2026
АҚШ пойтахтида ўзбек тадбиркорлари учун махсус дастур ишга туширилди
09:30 / 08.06.2026