Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған яна бир бор Путинга Зеленский билан Истанбулда учрашишни таклиф қилди
Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Украинада мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши учун бор имкониятларини ишга солишда давом этишини айтди.
Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти давомида у ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида учрашув ташкил этиш таклифини билдирди.
"Президент Эрдўған Россия ва Украина ўртасида раҳбарлар даражасида муҳим босқич бўлган Истанбул жараёнини ташкил этиш таклифини яна бир бор такрорлади", - дейилади Туркия президенти девонхонаси хабарида.
Эрдўған шунингдек, Анқара Украинада мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши учун бор имкониятларини ишга солишда давом этишини айтди.
Туркия президенти Украина ва Россия делегациялари маслаҳатлашувларида ижобий натижага эришилганини қайд этди.
Апрел бошларида Эрдўған Путин билан телефон орқали суҳбатлашган, Туркия Россия ва Украина раҳбарларининг учрашувини ташкил этишга тайёрлигини билдирганди.
Мавзуга оид
08:51
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
23:10 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия президентлари музокаралар натижаларини сарҳисоб қилди
23:08 / 29.01.2026
Трамп Путиннинг Украинага зарбаларни бир ҳафтага тўхтатишга розилигини айтди
22:34 / 29.01.2026