Қирғизистон 1 майдан бошлаб мамлакатга киришда манфий ПЗР-тест тўғрисидаги ҳужжат тақдим этиш талабини бекор қилди.

Хабар қилинишича, мамлакат вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов коронавирусга қарши курашиш штаби йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисидаги ҳисобот тингланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига 1 майдан бошлаб Қирғизистон ҳудудига кириб келаётган мамлакат ва хориж фуқароларидан манфий ПЗР-тест натижаси ёки эмланганлик тўғрисидаги сертификатни тақдим этиш талабини бекор қилиш топшириғи берилди.

Бундан ташқари, вазирлар маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида мамлакатда фавқулодда вазият режимини жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат фармойишини ўз кучини йўқотган деб топиш кўзда тутилмоқда.