АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи DV дастури натижалари бугун, 7 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00да эълон қилинади. Натижаларни дастур расмий сайтида (dvprogram.state.gov), “Check Status” бўлимига кириш, сўнг “Continue” тугмасини орқали текшириш мумкин.

Одатда ҳар йили натижалар эълон қилинганидан кейинги соатларда дастур расмий сайтига бутун дунё бўйлаб жуда кўп инсонлар бир вақтда киришга уринади, натижада сайт ишида техник муаммолар кузатилиши мумкин.
Аризачилар ўз аризаларининг жавобини 2022 йил 30 сентябрга қадар юқоридаги манзил орқали кўришлари мумкин. Бунда қуйидагиларни киритиш зарур:
- Аризанинг тасдиқ коди (онлайн анкета тўлдирилганидан кейин берилган 16та белги (ҳарф ва рақамлар)дан иборат код);
- Аризачининг фамилияси (фақат фамилия, анкетада ёзилгани билан бир хил шаклда бўлиши лозим);
- Аризачининг туғилган йили (фақат йил кўрсатилади);
- Сайтда кўрсатилган суратдаги ҳарф ва рақамлар (сайтдан компютер-робот фойдаланмаётганини тасдиқлаш учун).


Юқоридагилар киритилганидан кейин очиладиган саҳифада, агар аризачи ғолиб деб топилган бўлса: “You have been randomly selected…”















