Жаҳон | 14:33 / 30.05.2022
31054
1 дақиқада ўқилади

Порошенко учинчи уринишда Украинадан чиқишга муваффақ бўлди

28 май куни Порошенко икки марта Полша чегараси орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганди.

Фото: AP

Украина собиқ президенти Петро Порошенко мамлакатдан чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда унинг "Европейская солидарность" партияси депутати Виктория Сюмар хабар берди.

"Петро Порошенко Европа халқ партияси саммитига жўнаб кетди", - деб ёзди у Facebook саҳифасида.

28 май куни Порошенко икки марта Полша чегараси орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганди.

Украина нашрларининг ёзишича, Петро Порошенко паспорт назоратидан ўтаётганида унга берилган сафар гувоҳномасидаги QR-кодни ўқиш ва ҳужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Шу боис унга чегарани кесиб ўтишга рухсат берилмаган. 

Собиқ президент давлатга хиёнат ва терроризмга алоқадорликда гумон қилинган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид