Лифтдаги безориликлар: Камерага тушмаган ҳолатлар қанча?
Kun.uz ихтиёрига пойтахтдаги кўп қаватли уйлар лифтларида ёш болалар ва ҳатто ёши катталар томонидан номақбул хатти-ҳаракатлар қилиниши акс этган видеоёзувлар келиб тушди. Уларни кўриб лифтлар ўз-ўзидан бузилиб қолмаслигини тушуниш мумкин.
Лифтнинг вазифаси кўп қаватли уйларда аҳолининг оғирини енгил қилишдан иборатлиги барчага маълум. Ундан фойдаланиш жуда оддий ва бир пасда керакли қаватда бўласиз.
Аммо афсуски, айрим ҳамшаҳарларимизнинг лифтдан фойдаланишдаги муносабати ачинарли. Буни шахси сир сақланишини истаган ҳокимлик тизимидаги корхоналардан бирида ишловчи шахс томонидан Kun.uz'га тақдим этилган видеолардан ҳам кўрса бўлади.
Кадрлар Чилонзор тумани “Ц” мавзе 14-уй, шу туманнинг Гулистон кўчаси 50-уй, Сергели туманининг Қўйлиқ даҳасидаги уйларда ўрнатилган лифтларнинг видеокамераларига ёзиб олингани айтилмоқда.
Уларда ёш болалар “ақлли” лифтларнинг қаватлари тугмаларини бетартиб босиб ташлашлари, эшикларига осилиб ўйнаши, болакайнинг лифт ичида ҳожатини чиқаргани, ўсмир йигитнинг темир жисм билан лифт тугмалари ўрнатилган қисмини кўчиришга уринаётгани, ёши катта одамнинг шунчаки эрмак учун тугмаларни босаётгани кўринади.
Ҳамшаҳарларимизни жамоавий мулк бўлмиш лифтлардан тўғри фойдаланишга, лифт бузилиши юқори қаватда яшовчи, айниқса кекса ва ҳаракатланиши чекланган инсонлар учун катта қийинчилик туғдиришини ёдда тутишга чорлаб қоламиз.
Дилшода Шомирзаева,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024