Ўзбекистон | 09:09 / 24.06.2022
4715
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 40-49 ёшлилар доимий аҳолининг энг кўп улушини ташкил этмоқда

Ўзбекистонда аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича улуши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда яшовчи доимий аҳоли сони 35,2 млн кишини ташкил этган.

Аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича улуши қуйидагича:

  • 0-4 ёшлилар — 11,1 фоиз;
  • 5-9 ёшлилар — 9,7 фоиз;
  • 10-14 ёшлилар — 8,9 фоиз;
  • 15-19 ёшлилар — 7,4 фоиз;
  • 20-24 ёшлилар — 7,5 фоиз;
  • 25-29 ёшлилар — 9,0 фоиз;
  • 30-34 ёшлилар — 8,9 фоиз;
  • 35-39 ёшлилар — 7,8 фоиз;
  • 40-49 ёшлилар — 11,8 фоиз;
  • 50-59 ёшлилар — 9,1 фоиз;
  • 60-69 ёшлилар — 6,0 фоиз;
  • 70-74 ёшлилар — 1,4 фоиз;
  • 75-79 ёшлилар — 0,7 фоиз;
  • 80-84 ёшлилар — 0,5 фоиз;
  • 85 ва ундан катта ёшлилар — 0,2 фоиз.

Бундан олдин Ўзбекистонда 2 нафар болали оилалар сони энг кўп улушни ташкил этиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид