Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди
Кремл расмий вакили Дмитрий Песков Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларга муносабат билдирди.
Фото: Getty Images
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котибига кўра, Кремл бўлиб ўтган воқеаларга Ўзбекистоннинг ички иши деб қарайди.
«Ўзбекистон бизга дўст давлат, иттифоқчимиз ва муҳим ҳамкоримиз, у ерда содир бўлаётган воқеалар мамлакатнинг ички ишидир. Республика раҳбариятининг фаол ҳаракати сабаб вазият изига тушишига шубҳа қилмаймиз», дея Песковнинг сўзларини келтирган «РИА Новости».
Агентлик Нукусдаги воқеалар бўйича муносабат олиш мақсадида Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбасига ҳам боғланган. Россия ТИВ вакилининг айтишича, Ўзбекистон раҳбарияти вазиятни изига тушириш учун ақл ва ўз халқига ҳурмат билан ҳаракат қилган.
- Бундан олдинроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқотида Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги барқарорликни таъминлашга қаратилган қарорлари ўз вақтида қабул қилинганини қайд этганди.
- Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
09:30 / 25.03.2026
Россия Жиноят кодексига “совет халқи геноциди” бўйича янги моддалар киритилмоқда
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026