Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон автомобилсозлик соҳасида қўшма лойиҳалар сонини кўпайтиради
Кеча Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Бакит Торобаев билан видеоконференция алоқаси воситасида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди. 2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 953,5 миллион доллардан, 2022 йил биринчи ярмида эса 590 миллион доллардан ошди (ўсиш ўтган йил шу даврига нисбатан 39 фоизни ташкил қилди).
Учрашувда энергетика, енгил саноат, фармацевтика, автомобилсозлик, қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, енгил автомобиллар ва базальт толаси ишлаб чиқариш соҳаларида қўшма лойиҳалар сонини кўпайтиришга тайёрлик билдирилди.
2022-2025 йилларда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастурига киритилган ҳамкорлик бошқа устувор йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026