2022 йилнинг 7 ойи давомида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 133 381 та никоҳлар қайд этилган.

“Давлат хизматлари янгиликлари” канали хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 279 тага кам.

Шу жумладан, эр ва хотин 30 ёшгача бўлганлар ўртасида - 107 248 та, эр ва хотин 50 ёшдан ошганлар ўртасида - 900 та никоҳ ҳолати кузатилди.

Ҳудудлар кесимида вазият қуйидагича:

30 ёшгача бўлганлар ўртасида Самарқанд вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этди;

50 ёшдан ошганлар ўртасида Тошкент шаҳар энг юқори кўрсаткични қайд этди.