Статистикага кўра, келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар сони ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида 1 809 тани ташкил этган. Кейинги ўринларда Хоразм вилояти (1 066 та), Қашқадарё вилояти (995 та), Бухоро вилояти (979 та) ва Самарқанд вилояти (967 та) қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 928 та, Сурхондарё вилоятида 850 та, Қорақалпоғистон Республикасида 772 та, Фарғона вилоятида 715 та, Наманган вилоятида 509 та, Андижон вилоятида 486 та, Жиззах вилоятида 373 та, Навоий вилоятида 351 та ва Сирдарё вилоятида 240 та шундай никоҳ расмийлаштирилган.

Миллий статистика қўмитаси ушбу маълумотларни 2025 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган никоҳлар асосида эълон қилди.