Авваллари айрим ФҲДЁ хизматларидан фойдаланиш учун фуқаролар идорага шахсан бориши, навбат кутиши ва бунинг учун алоҳида вақт ажратиши талаб этиларди.

Эндиликда қатор хизматлар рақамлаштирилиб, улардан уйдан ёки иш жойидан чиқмаган ҳолда онлайн фойдаланиш имкони яратилган.

Хусусан, фуқаролар никоҳни қайд этиш учун электрон ариза топшириши мумкин.

Шунингдек, туғилганликни қайд этиш ва тегишли гувоҳномани олиш учун ариза юбориш ҳам масофавий тарзда амалга оширилади.

Бундан ташқари, туғилганлик, никоҳ ва ФҲДЁ органларида қайд этилган бошқа ҳолатларга оид ҳужжатларнинг такрорий нусхаларини олиш учун ҳам онлайн мурожаат қилиш имконияти мавжуд.

Онлайн хизматларнинг жорий этилиши фуқароларнинг вақтини тежаш, идораларга бориш ва навбат кутиш билан боғлиқ оворагарчиликларни камайтиришга қаратилган.

ФҲДЁ хизматларидан онлайн фойдаланиш тартиби бўйича батафсил маълумот махсус видеоқўлланмада тақдим этилган.