Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккиламчи бозорда автомобиллар олди-сотдиси сезиларли даражада ошди
Жорий йилнинг 1-ярмида автомобилларга бўлган талаб барқарор ўсишни кўрсатди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлилга кўра, жорий йил биринчи ярмида сотувлар талабни сақлаб қолди ва шу йил январь ойида бошланган фаоллик ўсиш тенденциясини давом эттирди.
2022 йилнинг 1-ярмида Ўзбекистонда 712 мингта автотранспорт воситаси олди-сотдиси амалга оширилган. Йил бошидан буён мамлакатнинг барча ҳудудларида автомобил савдоси сезиларли даражада ошди.
Қайд этилишича, бирламчи бозорда харид қилинган автомобиллар сони 170 минг донани ташкил этиб, 2022 йил шу даврига нисбатан 1,6 баробарга (67 минг) ўсди.
Иккиламчи бозорда ўртача 224 минг дона автотранспорт воситаси сотилган бўлса, жорий йил бошидан буён ушбу кўрсаткич 542 минг донани ташкил этди.
Мавзуга оид
10:25
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026
Жаҳон автосаноатида кучлар мувозанати ўзгармоқда
10:15 / 01.07.2026