«Жанубий Осиё давлатларининг қисқа ва ўрта муддатли истиқболда ўсиш суръатларини тезлаштириш учун ниҳоятда юқори салоҳият мавжудлигини ҳисобга олиб, Жанубий Осиё мамлакатлари билан юк ташишни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарур.
Ҳозирги вақтда Афғонистон ҳудуди орқали Покистонга юкларни қулай ташиш имконияти мавжуд, шунинг учун миллий ташувчиларимиз босқичма-босқич буни синовдан ўтказмоқда ва Афғонистон орқали юкларни олиб ўтишни бошлаб юборди», - деди вазир.
Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида ташилган юклар ҳажми 2,6 баробарга ошиб, 330 минг тоннани ташкил этди.
Бундан ташқари, мазкур йўналиш бўйича МДҲ, Яқин Шарқ, Кавказ ва ЕИ мамлакатларига юкларни транзит ташиш 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 баробарга ошиб, 52 минг тоннани ташкил этди.












