
Жорий йил 4 августда кун давомида Аҳмад Дониш кўчасининг Боғиравон 2-тор кўчаси билан кесишмасидан автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасигача бўлган қисми (йўлнинг икки қатори) транспорт воситалари ҳаракати учун қисман ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Аҳмад Дониш кўчасида янги ерусти пиёдалар ўтиш йўли қурилмоқда.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.











