Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудларида савдо-логистика марказлари ташкил этилади
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси раисини қабул қилди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев кеча Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси раиси Азиз Алиевни қабул қилди.
Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси 2021 йил 14 апрелда ўз ишини бошлаган. Жамғарма фаолияти устувор вазифаси - аҳамиятли тармоқларда истиқболли ва юқори рентабелли қўшма инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш орқали икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш.
Жамғарма кенгашига кўриб чиқиш учун таклиф этилаётган лойиҳалар, улар иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти, рентабеллиги ва амалга ошириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда ўрганилди. Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, чегараолди ҳудудларда савдо-логистика марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди.
Учрашувда томонлар яқин келажакда жамғарма кенгаши йиғилишини ўтказишга келишиб олди. Унда ташкилот операцион ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ бир қатор ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026