Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси 5 та корхонани буғдой хариди бўйича биржа савдоларидан четлатди
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида 6 та корхона томонидан ун маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш бўйича графиклар тақдим этилмагани аниқланди.
Қўмита хабарига кўра, 16 та корхона томонидан нормага нисбатан кам ҳажмда график тасдиқланган ва 2 та корхона томонидан график умуман бажарилмаган.
Қўмита томонидан товар-хомашё биржасига кўрсатма берган ҳолда жорий йил июль ойида ун маҳсулотини биржа савдоларига чиқармаган 5 та хусусий корхонани буғдой харид қилиш бўйича биржа савдоларидан четлаштирилди.
Маълум қилинишича, республикада 2022 йил ҳосилидан 7,8 млн тонна буғдой етиштириш режалаштирилган бўлиб, июнь-июль ойларида 7,2 млн тонна (92 фоиз) буғдой ҳосили йиғиб олинган. 1 июндан бошлаб ун маҳсулотларини ҳам биржа орқали бозор тамойиллари асосида сотиш белгиланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитасига биржадан харид қилинган 3 ва ундан юқори синфлардаги буғдойдан чиққан унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини бажармаган хўжалик юритувчи субъектларни буғдой бўйича биржа савдоларида иштирок этишини чеклаш бўйича товар-хомашё биржасига кўрсатма бериш ваколати берилган.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
11:27 / 06.01.2026
Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди
11:55 / 02.01.2026