Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризани таҳрирлаш ва тўлов учун қўшимча муддат берилди
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш ва тўлов учун қўшимча муддат тақдим этилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар қилмоқда.
Фото: Kun.uz
Кўп сонли талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ камчиликлар сабабли рад этилган аризаларни таҳрирлаш ва белгиланган тўловни амалга ошириш учун қўшимча бир кун берилди.
Аризаси рад этилган талабалар ҳужжатларни 16 август 18:00 га қадар таҳрирлаб, тўловини амалга оширган ҳолда қайтадан юбориши мумкин.
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, ўтиш баллари билан info.edu.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Мавзуга оид
14:49 / 10.01.2026
Баҳорги семестр учун ўқишни кўчириш аризалари 10 январдан қабул қилинади
09:36 / 01.12.2025
Қишки ўқишни кўчириш: талабалардан ариза қабул қилиш 20 декабрдан бошланади
07:50 / 13.08.2025
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
19:35 / 16.07.2025