Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.
Фото: Dunyo
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Озарбойжон Энергетика вазирлиги ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.
«Йўл харитаси» 2022-2023 йиллар давомида томонлар мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда тегишли танловларда иштирок этишга таклиф қилиши, хусусий инвестициялар ҳисобидан янги иссиқлик электр станцияларини қуриш соҳасида билим ва илғор тажриба алмашиш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш, энергия (электр энергияси ва табиий газ) бозорларини либераллаштириш ва яратиш, хусусийлаштиришда томонларнинг иштирокини таъминлаш ва хусусий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари бўйича тажриба ва ахборот алмашувини амалга оширишни назарда тутади.
Ҳужжат энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш, инвестицияларга хусусий секторни жалб этиш, кадрлар тайёрлаш, «Ўзбекнефтгаз» ва SOСAR компанияси кимё, нефть-газ маҳсулотларини экспорт-импорт қилиш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш, SOСAR билан Озарбойжонда геологик қидирув ва углеводородларни қазиб олиш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятларини ишлаб чиқиш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
19:05 / 14.03.2026
Жаҳондаги тизимнинг катта давлатларга сўзи ўтмайди - Элдор Арипов
22:30 / 12.03.2026
“Исроил бошқалар қўли билан урушни кенгайтирмоқчи” – сиёсатшунослар
17:59 / 09.03.2026
Теҳрон Туркия, Озарбойжон ва Кипрга қилинган ҳужумлар юзасидан баёнот берди
13:21 / 09.03.2026