Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахсларни идентификациялаш телефон рақами орқали амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда жисмоний шахсларни идентификациялаш Мобил-ID тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Mobil-ID тизимида идентификациялаш, тизимдан фойдаланиш ва идентификацияни бекор қилишни тартибга солувчи низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра:
- шахсни Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаро хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан (фуқаронинг юзини рақамли форматда расмга тушириш, электрон шаклда қўл бармоғи изини олиш орқали) ёхуд ЯИДХП мобиль иловаси (фуқаронинг масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда) орқали амалга оширилади;
- бевосита давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Mobil-ID тизимида идентификациялаш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб БҲМ 2 фоизи миқдорида тўлов ундириш орқали амалга оширилади; ЯИДХП мобиль иловаси орқали мурожаат қилинганда бепул амалга оширилади;
- Mobile-ID тизими фойдаланувчилари молиявий хизматлардан ташқари барча давлат хизматларидан электрон рақамли имзосиз фойдаланиши мумкин.
Шахс ЯИДХП мобиль иловаси орқали идентификациядан ўтганда мобиль рақам айнан ушбу шахсга тегишли бўлиши лозим, идентификация давлат хизматлари маркази ёки нотариус орқали амалга оширилганда эса исталган мобиль телефон рақамига боғланади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
10:06 / 25.04.2026
Дунё бўйлаб мактабларда телефон чекловлари кескин ошди
19:42 / 02.12.2025
Жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби белгиланди
16:23 / 15.11.2025