7 сентябр куни АҚШ Minuteman III қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди.

«Эртага эрталаб Minuteman III синови ўтказилади», — деди Райдер. 

Унинг таъкидлашича, мазкур синов олдиндан режалаштирилган. 

Райдернинг маълумот беришича, ракета Калифорниядаги "Ванденберг" космик кучлар базасидан учирилади.

У Россия мазкур синов ўтказилиши тўғрисида хабардор қилинганини қўшимча қилди.