Тошкентдаги бозор ёнида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритишнинг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Маҳкама хабарига кўра, унда Яшнобод туманида “Авиасозлар” бозори атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.А. фуқаро Д.га 6 400 АҚШ долларини 70,9 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Мироншоҳ кўчасида хорижий валюта маблағларини айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Ю. фуқаро Ғ.га 3 300 АҚШ долларини 36,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 3 940 АҚШ доллари, 37,5 млн сўм ва 3 000 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, марказий деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Қ.Ш. ва Қ.Н. фуқаро Г.га жами 200 минг Россия рублини 36,4 млн сўмга сотган вақтларида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув шаклидаги тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
19:37 / 31.10.2024