“Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони (ПФ-177-сон, 27.08.2026) қабул қилинди.
2026 йилда иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ҳамда хусусийлаштириш дастурининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:
- давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 84 та жамият устав капиталидаги улушларни, 1 242 та кўчмас мулк объектини ва 8 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
- 85 та давлат иштирокидаги корхоналарни тугатиш ва қайта ташкил этиш;
- умумий қиймати 100 триллион сўмга яқин давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар активларини ҳамда ер участкаларини савдога чиқариш ва камида 14 триллион сўм тушумни таъминлаш.
Фармон билан, 2026-2027 йилларда оммавий савдоларга чиқариладиган активлар, шу жумладан акция пакетлари (улушлар) рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга Humo Air авиакомпанияси (2022 йилда хусусийлаштирилган эди), Туронбанк, “Ўзэкспомарказ”, Халқаро ҳамкорлик маркази, “Халқ Суғурта”, Оқтош пансионати, бир нечта автомобил йўлларидан фойдаланиш корхоналари, ҳудудлардаги бозорлар ва бошқалар киритилган.

















